Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқдаги бозорда кучли портлаш юз берди: қурбонлар кўп

Ироқдаги бозорда кучли портлаш юз берди: қурбонлар кўп

Фото: «AP Photo / Hadi Mizban»

Боғдоддаги бозорда содир бўлган портлашда беш киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда хавфсизлик органларидаги манбасига таяниб Shafaq агентлиги хабар берди.

Aввалроқ, Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбанинг «РИA Новости»га маълум қилишича, Бағдоднинг Мадинат ал-Садр туманидаги бозорда содир бўлган портлаш натижасида 7 киши жароҳат олган. Ироқнинг Al-Sumaria телеканали маълумотларига кўра, 11 киши яраланган.

Манбага кўра, «бозордаги портлаш қурбонлари сони беш кишига етди, улар орасида бир бола ҳам бор, 15 киши шикастланган».

Баъзи оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ироқдаги бозорда портлаш қурбонлари сони 18 кишига етган, 30 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг