Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИД ташлаб қочган қуроллар кимга тегишли?

ИШИД ташлаб қочган қуроллар кимга тегишли?

Фото:«Sabah.com»

ИШИД аъзолари Суриянинг Ҳумус туманида ташлаб қочган қуроллар текширилганида, улар Франция ва Америкада ишлаб чиқарилгани аёнлашди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Ҳумусда совуқ қуроллар билан бирга, ҳарбий техника ва алоқа воситалари ҳам топилган.

Эроннинг «ас-Суқна» нашри Бадиа қўрғонида олиб борилган ҳарбий операцияларда топилган қуроллар ҳам АҚШ ва Францияда тайёрланганини ёзди.

Дума шаҳридаги операцияларда «ан-Нусра» ва ИШИД ишлатган қуролларда «Made in USA» деган ёзув борлиги аниқланди.

Франциянинг цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Lafarge» фирмаси ИШИДга маблағ жўнатиб турган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг