Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Истанбулда тўпланмоқда

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Истанбулда тўпланмоқда

Фото:«Sabah.com»

Фаластинда содир бўлган қатлиомдан сўнг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари бугун Истанбулда тўпланишмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон раҳбарлигида ИҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиш якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилиши ҳамда Исроил ва дунёга таъсирли сўзлар айтилиши кутиляпти.

Фото:«Sabah.com»

Бир неча дақиқа аввал Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиш учун Истанбулга етиб келган эди.

Шу билан бирга, йиғилишда Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Урдун (Иордания) қироли Абдуллоҳ II, Судан президенти Умар Башир, Гвинея-Бисау президенти Жозе Марио Ваз ва Гвинея президенти Алфа Гонду, Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Соний, Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Мавритания президенти Муҳаммад Валад Абдулазиз, Шимолий Кипр турк республикаси президенти Мустафо Акинжи, Покистон бош вазири Шоҳид Ҳоқон Аббосий ва Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиевнинг қатнашиши кутилаяпти.

Шу билан бирга, Индонезия, Гамбия, Сомали, Яман давлатларидан ҳам вакиллар қатнашади.

ИҲТнинг навбатдан ташқари йиғилишида қатнашиш учун Фаластин бош вазири Рамий ал-Ҳамдаллоҳ ва ИҲТ бош котиби Юсуф ибн Аҳмад ал-Усаймий кеча Истанбулга етиб келган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг