Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испания 500 йил олдин содир этилган жиноят учун Мексикадан узр сўрашдан бош тортди

Испания 500 йил олдин содир этилган жиноят учун Мексикадан узр сўрашдан бош тортди

Номаълум мусаввир чизган расм, XVII асрнинг иккинчи ярми

Фото: «Twitter.com»

Испания 500 йил олдинги истило учун Мексикадан узр сўрашдан бош тортди. Бу ҳақда «Explica» хабар берди.

Таъкидланишича, Испания ташқи ишлар вазири Аранча Гонсалес Лайя ташриф чоғида мустамлакачиларнинг қилмиши учун кечирим сўраб ўтирмади. Унинг фикрига кўра, бунинг ўрнига икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаб, келажакни кўзлаш ниҳоятда фойдали бўлади.

2019 йилда Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Испаниядан 500 йил муқаддам ҳудудни босиб олиш пайтида содир этган жиноят учун узр сўрашни талаб қилди. Давлат раҳбари Испания қироли Филипп VI га ушбу мазмундаги мактубни юборган. Обрадорнинг сўзларига кўра, оммавий равишда кечирим сўраш — тўлиқ ярашишга эришиш учун ягона мавжуд ечимдир. Мексика истило учун эмас, туб аҳолига қилинган жиноятлар учун узр сўрашларини хоҳлайди.

Эрнан Кортес бошчилигидаги испан конкистадорлари 1521 йилда қамалдан сўнг Теночтитланни ишғол қилишган. Биринчи сафар улар 1519 йилда шаҳарга киришган, бироқ қочишга мажбур бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг