Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испания прокуратураси хонанда Шакирани судга бермоқчи

Испания прокуратураси хонанда Шакирани судга бермоқчи

Фото: «mir24.tv»

Испания прокуратураси хонанда Шакиранинг солиқлардан бўйин товлашига оид терговни якунлади ва уни судга бериш ниятида, деб хабар бермоқда «АиФ».

Испания ҳукуматининг колумбиялик қўшиқчига нисбатан эътирозлари йилнинг бошидаёқ эълон қилинган эди.

Таъкидланишича, Шакира мамлакатда бир неча йил яшаганига қарамай, 2015 йилдан бошлаб солиқ ҳисобига кирган. Хонанданинг ҳимояси эса у мамлакатда бир йилда 183 кундан кўпроқгина яшаган ва солиқ тўловчи деб ҳисобланмаслигини айтмоқда.

Испания прокуратураси тергов ўтказиб, Шакира 2012-2014 йилларда мамлакатда рухсат берилган муддатдан узоқ қолгани ва бу вақтдаги даромадидан солиқ тўламаганини аниқлаган. Зарар миқдори 14,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

«Europa Press» маълумотига кўра, санъаткорга нисбатан жиноий иш очилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг