Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилда мисли кўрилмаган даражада катта намойиш: ҳукумат нима қилади?

Исроилда мисли кўрилмаган даражада катта намойиш: ҳукумат нима қилади?

Тел-Авивда Исроил ҳукуматидан ҲАМАСни гаровга олганларни озод қилиш чораларини кўриш талаби билан яна бир бор норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Ташкилотчиларга кўра, митингга 500 мингга яқин одам келган. The Times of Israel нашрининг ёзишича, бу уни мамлакат тарихидаги энг йирик митингга айлантиради.

Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Полиция намойишчиларни «тўполонларни тўхтатишга» чақирди. Беш намойишчи ҳибсга олинган. Улар орасида вояга етмагани ҳам бор.

Бундан ташқари, Қуддус, Ҳайфа ва Кфар Саба шаҳарларида ўн минглаб, бошқа қатор шаҳарларда эса минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Кирят Гат шаҳрида ноябрь ойида асирликдан озод этилган Адина Моше митингда сўзга чиқди. Унинг фикрича, Исроил ҳарбийлари гаровга олинганларни қутқара олмайди, чунки ҲАМАС туннелларга яқинлашганда асирларни ўлдириши мумкин. 

Ўтган ҳафта Исроил Ғазо уруши бошланганидан бери энг катта зарбани бошдан кечирди. Мамлакатнинг энг йирик касаба уюшмалари федерацияси Ҳистадрут исроилликларни ишни тўхтатишга чақириб, Бенямин Нетаняху ҳукуматидан ҲАМАС билан зудлик билан келишувга эришиш ва гаровга олинганларнинг қайтарилишини таъминлашни талаб қилди.

Лекин Исроил ҳукумати Ғазода ўн минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган қонли урушнинг охири ҳақида ҳозирча гапиргани йўқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг