Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил армияси билан тўқнашувларда 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армияси билан тўқнашувларда 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Фото:«AFP»

Ғазо минтақасининг Исроил билан чегара ҳудудида Исроил аскарлари ва фаластинликлар тўқнашуви оқибатида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 600 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Кидра «РИА Новости»га маълум қилган.

11 ҳафтадан буён «Буюк қайтиш марши» номли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Аммо ҳозир уларнинг кўлами олдингидан анча қисқа.

Исроил ҳарбийларининг ҳисоб-китобича, намойишларда 10 минг нафар фаластинлик иштирок этмоқда. Армия намойишчиларга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланилаётганини тан олган.

Шу йилнинг 30 мартида бошланган «Буюк қайтиш марши» давомида 126 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ киши ўқ ва газдан жароҳат олди. Йўқотишларнинг энг катта қисми 14 май, Қуддусда АҚШ элчихонасининг очилишига қарши ўтказилган намойишда кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг