Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолари сонини қисқартирмоқда

Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолари сонини қисқартирмоқда

Фото:«Gazeta.ru»

Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолари сонини қисқартиради. Бу ҳақда «Associated Press» маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Исроил АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиққанини қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинча кенгашдаги аъзолари сонини қисқартирмоқчи.

БМТ матбуот котибининг тасдиқлашича, кеча, яъни 22 июнь куни бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида Исроил вакиллари қатнашмаган.

Лекин Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқмаган. Фақат бошқа давлатнинг вакили сифатида кузатувчи бўлиб қатнашган.

Исроил ташқи ишлари вазири воқеа юзасидан маълумот беришни истамади.

Аввалроқ ҳам Исроил АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқишини қўллаб-қувватлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг