Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил бош вазири: «Туркия бизга маънавиятдан дарс бермасин»

Исроил бош вазири: «Туркия бизга маънавиятдан дарс бермасин»

Фото:«EDaily»

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ХАМАС радикал ҳаракатини қўллаб-қувватлашда айблади ва Исроилга «маънавиятдан дарс бермаслик»ка чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

 «Жаноб Эрдўғон бизга маънавиятни ўргатмасин», —  дейилади Исроил бош вазири матбуот хизмати хабарида. Аввалроқ Эрдўғон Туркия Ғазо секторида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлгани сабабли Вашингтон ва Тель-Авивдаги элчихоналар орқали шикоятлар  жўнатишга қарор қилган. Туркия президенти шунингдек Исроилни террористик давлат деб атаб, уларнинг фаластинликларга муносабатини геноцид деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Қуддусда АҚШ элчихонаси очилишига қарши намойишларда 60 дан зиёд фаластинлик ҳалок бўлган. Мазкур воқеа туфайли Фаластинда уч кунлик мотам эълон қилинди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг