Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил бош вазирининг рафиқаси украин нонини ерга ташлаб юборди (видео)

Исроил бош вазирининг рафиқаси украин нонини ерга ташлаб юборди (видео)

Украинага ташриф билан келган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Нетаньяху аэропотда маҳаллий нон (каравай)дан ейишдан бош торди ва уни ерга ташлаб юборди.

Ҳолат видеоси камераларга муҳрланган.

Кадрдан кўриш мумкинки, Нетаньяхуларни Украина миллий либосларидаги йигит ва қизлар кутиб олган. Бош вазир Нетаньяху одатга кўра, нон ва туздан тотиб кўрган ва рафиқасига ҳам узатган. Аммо Сара нон бўлагини ерга ташлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Биньямин Нетаньяху савдо ва бошқа соҳалардаги алоқалар муҳокамаси сабаб Владимир Зеленский билан учрашгани ташриф буюрган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг