Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдан кескин баёнот: «Урушга сабаб бўлса ҳам Эроннинг ҳужумкорлигига барҳам беришда қатъиймиз»

Исроилдан кескин баёнот: «Урушга сабаб бўлса ҳам Эроннинг ҳужумкорлигига барҳам беришда қатъиймиз»

Фото: www.hurriyet.com

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу урушга сабаб бўлса ҳам Эроннинг ҳужумкорлигига барҳам беришда қатъий эканини айтди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«Исроил давлати вазиятни таранглаштириш тарафдори эмас. Бироқ ҳар қандай ҳужумкор кучларга қарши кескин ва қатъий бўлишни ёқлайди», – дейилади Нетаняҳу баёнотида.

Исроил бош вазири сўнгги пайтларда эронлик ҳарбийлар Сурияга замонавий қуроллар олиб кираётганини кескин танқид қилган. Эроннинг бу ҳаракати Исроилга таҳдид, дея баҳоланган.

Б.Нетаняҳу ўтган ҳафта душанба кунги баёнотида Исроил разведкаси Эроннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқариш учун махфий дастур устида ишлаётгани ҳақидаги далилларни қўлга киритганини айтган эди.

Халқаро атом электр агентлиги (UAEA)нинг ёзма баёнотида эса «Эронда 2009 йилдан кейин ядровий портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича ҳеч нарса топилмагани»  қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг