Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулда даҳшатли бўрон: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Истанбулда даҳшатли бўрон: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Фото: «News.myseldon.com»

Истанбулдаги бўрон оқибатида жабрланганлар сони 38 нафарга етди, дея маълум қилди Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

Шаҳар маъмурияти хабар беришича, кучли шамол туфайли вайрон бўлган том қолдиқлари остида тўрт киши ҳалок бўлган ва 19 киши жароҳат олган.

«Табиий офат натижасида 38 киши тан жароҳати олди, яна 4 киши ҳалок бўлди», — дейилади Кожа баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати кучли шамол туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди. Худди шу сабабга кўра, Turkish Airlines авиакомпаниясининг бир неча самолётлари Истанбулга қўна олмай, Aнқара ва Измирга жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг