Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда коронавирус туфайли 12 шаҳар карантинга олинди, А сериянинг 4 та ўйини қолдирилди

Италияда коронавирус туфайли 12 шаҳар карантинга олинди, А сериянинг 4 та ўйини қолдирилди

Италия ҳукумати коронавирус эпидемияси туфайли мамлакатдаги 12 та шаҳарда карантин эълон қилди.

Айниқса Ломбардия ва Венето провинцияларида вазият анча жиддий экани айтилмоқда. Провинция аҳолисига шаҳардан чиқиш тақиқланган ва уйдан чиқмай ўтириш тавсия қилинмоқда. Ушбу провинцияларга мамлакатнинг бошқа қисмидан кириш ҳам тақиқланди.

Охирги маълумотларга қараганда Италияда коронавирусдан касалланганлар сони 100 дан ошиб кетди. Бу эса Хитойдан ташқарида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Касалланган шахсларнинг 89 нафари айнан Ломбардия ва Венетода экани хабар қилинган. Касаллик туфайли икки киши вафот этган бўлса, бир нафари тўлиқ тузалиб кетган.

Ушбу провинцияларда оммавий тадбирлар, хусусан спорт мусобақалари ўтказилиши тақиқланди. Шу боис Италия футбол федерацияси А сериядаги тўртта ўйинни қолдиришга мажбур бўлган. Махсус комиссия келгуси қарорларни муҳокама қилмоқда.

Коронавирус туфайли Европа лигаси нимчорак финалида 27 феврал куни Миланнинг «Интер» ва Болгариянинг «Лудогорец» клублари ўртасида ўтиши режалаштирилган ўйин ҳам қолдирилиши мумкин. Учрашув ўтказилган тақдирда ҳам мухлислар стадионга киритилмаслиги кутилмоқда.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг