Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонда камҳаракат ўсмирлар сони қанчалиги маълум қилинди

Жаҳонда камҳаракат ўсмирлар сони қанчалиги маълум қилинди

Фото: IVBG

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги 17 ёшгача бўлган ўғил ва қизларнинг 80 фоизи камҳаракат турмуш тарзига одатланган. Бу ҳақда «Lancet Child & Adolescent Health» журнали ёзмоқда.

Мутахассислар дам олиш, спорт, жисмоний тарбия билан шуғулланиш ва бошқа омилларни ҳисобга олишди. Кам ҳаракатланиш охир-оқибат ўсмирларнинг саломатлигига зарар қилмоқда.

Манба: «Lancet Child & Adolescent Health»

Энг серҳаракатлар ҳам, «турғунлар» ҳам Осиё-Тинч океани минтақасига тўғри келяпти. Энг яхши ҳолат Бангладешда — болаларнинг 34 фоизи серҳаракат, энг ёмони Жанубий Кореяда — бу мамлакатдаги ўғил ва қизларнинг 90 фоизи камҳаракат бўлиб, ЖССТ талабларига жавоб бермайди.

Марказий Осиё мамлакатлари рейтингга киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг