Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳоннинг энг яхши аэропорт ва авиакомпаниялари аниқланди

Жаҳоннинг энг яхши аэропорт ва авиакомпаниялари аниқланди

Қатардаги Ҳамад халқаро аэропорти.

Фото: «Focus»

«AirHelp» компанияси жаҳоннинг энг яхши аэропортлари ва авиакомпанияларини аниқлади.

Мутахассислар 134 та аэропортни баҳолашда 40 мамлакатдаги 40 мингдан зиёд мижозларнинг фикрларига суянишди. Шунингдек, парвозларнинг вақтида амалга ошиши, хизмат сифати, ресторанлар, дўконларнинг қай даражада талабга жавоб бериши ҳисобга олинди.

Юқоридагилар асосида Қатардаги Ҳамад аэропорти дунёда тенгсиз деб топилди. Ундан кейинги ўринларда Токио (Япония) ва Афина (Греция) аэропортлари.

Фото: «AirHelp»

ТОП-10 га киритилган аэропортлар: Афонсу Пена (Бразилия), Лех Валенса номидаги Гданьск аэропорти (Польша), Шереметьево (Москва), Чанги (Сингапур), Ражив Ганди халқаро аэропорти (Ҳиндистон), Тенерифе Норте (Испания) ва Виракопус (Бразилия).

«Авиакомпаниялар рейтинги»да ҳам Қатар пешқадам — «QatarAirways». Кейинги ўринларда «American Airlines» ва «Aeromexico».

ТОП-10 га киритилган авиакомпаниялар: «SAS Scandinavian Airlines», «Qantas», «LATAM Airlines», «WestJet», «Luxair», «Austrian Airlines» ҳамда «Emirates».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг