Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея президенти халқдан узр сўради

Жанубий Корея президенти халқдан узр сўради

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Давлат ер ва уй-жой корпорацияси ходимлари иштирок этган ер спекуляцияси можароси оқибатида мамлакат фуқароларидан кечирим сўради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ҳафталик йиғилиш пайтида берган баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар қилди.

Маълум қилинишича, Давлат ер ва уй-жой корпорациясининг камида йигирма нафар ходими катта қурилишлар режалаштирилгани тўғрисида расмий маълумотларга эга бўлган ҳолда ўзлаштирилмаган ерларни сотиб олган. Сўнгги йилларда мамлакатнинг барча ҳудудларида уй-жой нархи ҳамда ижара ҳақи кескин кўтарилиб кетгани эса можарони янада кучайтирган.

«Халқ орасида нафрат ҳамда чуқур умидсизлик туйғуларини кучайтирган ушбу можаро бошланганидан жуда афсусдаман», — дея маълум қилган Мун Чже Ин давлат хизматчилари орасида коррупцияга қарши курашни кучайтиришга ваъда берган ҳолда.

Президентнинг таъкидлашича, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган чуқур илдиз отган жиноят оламини бутунлай йўқотиш янада адолатли жамият қуриш йўлидаги бурилиш нуқтаси бўлади. Шунингдек, давлат муассасаларида туб ислоҳотлар амалга оширилади.

Аввалроқ, Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин «коронавирус эпидемияси кучайган нотинч пайтларда мамлакатни яхши бошқаролмаганлиги учун» кечирим сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг