Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея президенти Японияни КХДР билан алоқаларни яхшилашга чақирди

Жанубий Корея президенти Японияни КХДР билан алоқаларни яхшилашга чақирди

Фото:«ИноСМИ»

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Япония ҳукуматини КХДР билан алоқаларни яхшилашга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Фикримча, Шимолий Корея ва Япония ўртасидаги музокараларни қайтадан ўтказмоқ керак», — дея таъкидлаган Мун Чжэ Ин.

Унинг сўзларига кўра агар Шимолий Корея ва Япония ўртасидаги муносабатлар изга тушса, бу Корея яримороли ва Шимоли-шарқий Осиё чегаралари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мун Чже Иннинг таъкидлашича, икки Корея давлати саммитида Ким Чен Ин Япония билан ҳам музокараларга тайёрлигини билдирган.

«Етакчи Ким истаган вақтда Япония билан музокараларга тайёрлигини билдирди», — деган Жанубий Корея президенти.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг