Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея танкери Шимолий Кореяга қарши санкцияни бузганликда айбланмоқда

Жанубий Корея танкери Шимолий Кореяга қарши санкцияни бузганликда айбланмоқда

Фото: «Google.com»

Жанубий Корея байроғи остида ҳаракатланган танкер Шимолий Кореяга нисбатан БМТ томонидан қўлланган санкцияни бузганликда айбланиб, олти ойдан буён Пусан портида ушлаб турилибди.

Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича баёнот бериб ўтган. Баёнотда нима сабабдан ярим йилдан буён ушбу маълумот эълон қилинмагани тўғрисида ҳеч қандай гап йўқ.

Хабар қилинишича, АҚШ разведкаси маълумотидан сўнг Жанубий Корея ҳукумати суриштирув ишларини бошлаган. АҚШ разведкаси томонидан айтилишича, танкер очиқ денгизга чиққандан сўнг Шимолий Кореядан келган бошқа танкерга нефт ўтказиб бериши керак эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг