Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда фаррош чиқинди қутисидан олтин топиб олди

Жанубий Кореяда фаррош чиқинди қутисидан олтин топиб олди

1 май куни Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридаги халқаро аэропортда фаррош чиқинди қутисидан 350 миллион вон (327 минг АҚШ доллари атрофида) қийматидаги олтин бўлакларини топиб олган. Бу ҳақда «The Korea Times» хабар бермоқда.

Полициянинг маълумот беришича, олтин эгаси ўзи ҳақида маълумот бермаган. Агар у ўзи ҳақида олти ой ичида хабар бермаса, расмий равишда эгалик ҳуқуқи фаррошга ўтади.

Эгаси топилган тақдирда ҳам олтиннинг бозор нархининг 20 фоизи фаррошга берилади. Лекин тиллалар қандайдир жиноий ҳаракатга алоқадор бўлса, унга ҳеч нима берилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг