Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 700 нафардан ошди

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 700 нафардан ошди

Жанубий Кореяда коронавирус касаллигига чалинганлар сони 700дан ошиб кетди. Хабар қилинишича, охирги бир сутка давомида 161 киши инфекция юқтириб олган.

Мамлакат бўйлаб коронавирусдан оғриганлар сони 763 кишига етди. Шу вақтга қадар 7 киши касалликдан вафот этган. Касал бўлганларнинг аксарияти «Иисус Синчходжи черкови» сектаси аъзолари экани айтилмоқда. Бироз вақт муқаддам Жанубий Корея аҳолиси ушбу сектани ёпишни талаб қилгани айтилган эди.

Айни вақтда Жанубий Корея коронавирус тарқаши бўйича Хитойдан кейинги ўринда турибди.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг