Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги қурилишда кучли портлаш юз берди

Жанубий Кореядаги қурилишда кучли портлаш юз берди

Фото:«Reuters»

Жанубий Кореянинг Сежон шаҳридаги қурилишда юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида 32 киши жабр кўрди, улардан 4 нафари жуда оғир жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг айтишича Сером Дон туманида портлаш юз берган ва худди вулқон отилишига ўхшаб қора тутун осмонга кўтарилган.

«Рёнҳап» агентлигининг хабар беришича ўт ўчириш хизматига қурилиши давом этаётган ер ости автомобиллар тураржойидан ёнғин ва портлаш бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳозир ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, жароҳатланганлар орасида 12 нафар хитойлик ҳам бор. Улар шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг