Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Суданда йиллаб давом этган урушга барҳам берилди

Жанубий Суданда йиллаб давом этган урушга барҳам берилди

Фото: «Haber7.com»

Жанубий Судан мухолифати ва ҳукумати бетараф ҳудуд Эфиопияда ўтказилган йиғилишда ярашиб олишди, дея хабар беради «Haber7.com».

Эфиопия пойтахти Аддис Абэбада ўтказилган 33-Ҳукуматлараро тараққиёт ташкилоти йиғилишида қатнашган Жанубий Судан президенти Салва Кийр Маярдит ва мухолифат раҳбари Риек Мачар ярашиб олди.

Жанубий Судан 2011 йили Судандан ажралиб чиқиб, давлат мустақиллигини эълон қилган эди.

Салва Кийр Маярдит 2013 йил 16 декабрда ёрдамчиси Рийк Мачарни давлат тўнтаришида гумонлаб, ишдан бўшатганидан сўнг мамлакат миқёсида ички уруш бошланиб кетган эди.

«IGAD»(Ҳукуматлараро тараққиёт ташкилоти) назоратида олиб борилган сулҳ тузиш бўйича учрашувлар натижасида 2015 йил 17 августда томонлар муросага келишган бўлса-да, бироқ Жанубий Судан пойтахти Жуба шаҳрида 2016 йил 8 июлдан яна уруш бошланган эди.

Кейинчалик Судан пойтахти Хартум шаҳрида «IGAD» назорати остида Судан президенти Умар ал-Башир ва Уганда президенти Йовери Мусавени шафелигида тинчлик музокаралари бошланди. 2018 йил июнь ойида Салва Кийр Маярдит ва Рийк Мачар сулҳ тузишга муваффақ бўлишди.

Мамлакатдаги ички уруш минглаб кишиларнинг ёстиғини қуритди, яна ўн минглаб кишиларни ватангадо қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг