Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жирафани минганга қандай жазо бор? Қозоқ «чавандоз»и қидириляпти

Жирафани минганга қандай жазо бор? Қозоқ «чавандоз»и қидириляпти

Фото: «Instagram»

Чимкент полицияси жирафа ишқибозини, аниқроғи уни миниб сайр қилган одамни қидирмоқда. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Интернетда пайдо бўлган видеога кўра, Чимкент ҳайвонот боғига томошага келган одамлардан бири жирафага миниб олиб, сайр қилган. Айтишларича, у маст бўлган. Ҳайвонот боғи раҳбарияти қоидабузар устидан полицияга арз қилди.

Унда 27 июль куни ҳайвонот боғига томошага келган кишилардан бири ҳайвонот боғи ҳудудига доир қоидаларни бузиб, жирафа сақланадиган жойга тўсиқдан ошиб ўтгани маълум қилинган.

Чимкент полицияси вакили айни пайтда қоидабузар шахс қидирилаётганини айтди.

Қоидабузарни қандай жазо кутяпти — хабар берилмаган...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг