Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон сигарет портлашидан чекувчи ҳалок бўлди (видео)

Электрон сигарет портлашидан чекувчи ҳалок бўлди (видео)

АҚШда ётоғида ўлик ҳолда топилган бир кишининг қотили «электрон сигарет» экани аниқланди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Бу воқеа Флорида штатида содир бўлди. 38 ёшли Тэлмиж Д'Элиа уйида ўлик ҳолда топилди. Воқеа жойини тинтув қилган мутахассислар хонада аввал тутун, кейин ёнғин келиб чиққанини аниқлашди.

Кейинроқ  машъум воқеага ойдинлик киритилди: суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, электрон сигарет портлаган ва унинг парчалари Д'Элианинг бошига санчилиб қолган.

Батарея билан ишлайдиган электрон сигаретнинг портлаши оқибатида Д'Элиа вужудининг 80 фоизи куйган, бошига қурилманинг иккита парчаси санчилган.

Бу АҚШдаги электрон сигарет билан боғлиқ биринчи ҳалокатдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг