Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жон Ленноннинг қотили қабиҳ ва мудҳиш жинояти ҳақида сўзлаб берди

Жон Ленноннинг қотили қабиҳ ва мудҳиш жинояти ҳақида сўзлаб берди

Фото: «Haqqin.az»

«The Beatles» гуруҳи иштирокчиси Жон Ленноннинг қотили америкалик Марк Дэвид Чепмен ўз қилмишини тушунтириб берди, деб ёзади «Sky News».

Шартли озод қилиш кенгаши олдида сўзга чиқаркан жиноятчи мусиқачининг беваси Йоко Онодан кечирим сўради ва қилмиши «қабиҳ ва мудҳиш» эканлигини тан олди.

У Леннонни ёмон одам бўлгани учун ўлдирмаганини таъкидлаган.

«Мен уни ўлдирдим, чунки у жуда-жуда машҳур эди. Сабаби шу, холос. Мен эса шуҳрат қозонишни жуда-жуда хоҳлардим. Ўта худбин бўлганман», — деди маҳбус.

Сўзининг охирида қотил ўлим жазосига лойиқ эканлигини айтди.

1980 йили Марк Чепмен овоз ёзиш студиясидан рафиқаси билан қайтиб келаётган Ленноннинг орқасидан беш марта ўқ узган. 25 дақиқадан сўнг таниқли мусиқачи қон йўқотиши натижасида вафот этди. Қотил жиноят жойидан қочишга уринмади — полиция уни Жером Сэлинжернинг асарини ўқиётганда қўлга олди.

Суд қотилни қилмишига ўзи жавоб бера оладиган деб топди ва 20 йилдан сўнг шартли равишда озод қилиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Август ойида Чепменга шартли равишда озод қилиш 11-марта рад этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг