Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жудаям қўрқяпман»: Эво Моралес Боливияда фуқаролар уруши бошланиб кетишидан хавотирда

«Жудаям қўрқяпман»: Эво Моралес Боливияда фуқаролар уруши бошланиб кетишидан хавотирда

Фото: BBC

Истеъфога чиқиб Мексикадан сиёсий бошпана топган Боливия собиқ президенти Эво Моралес ўз ватанида фуқаролар уруши чиқиб кетишидан хавотир билдирди.

Боливияда қуролли низо келиб чиқиши эҳтимоли юзасидан EFE агентлиги берган саволга унинг жавоби шундай бўлди: «Бундан жудаям қўрқяпман».

Эво Моралес таъкидлашича, ҳукумат унинг «Социализмга ҳаракат» партияси қўлида пайтида «шаҳар ва қишлоқларни, шарқ ва ғарбни бирлаштириб турган», энди эса, унинг айтишича, «зўравонликни қурол қилиб олган гуруҳлар, оғуфуруш тўдалар пайдо бўлмоқда, улар ҳатто университетларга кириб бориб, ярим ҳарбий тузилмаларга бирлашмоқда».

Моралес юртдошларини қон тўкилишининг олдини олишга чорлади.

Эслатиб ўтамиз, оммавий тартибсизликлар натижасида саломатлиги ва ҳаётига хавф туғилгани учун президент Эво Моралес Боливияни тарк этиб, Мексикадан сиёсий бошпана топишга мажбур бўлганди.

У кетганидан сўнг ҳокимият бошқарувини мухолифатчи сенатор Жанин Аньес ўз қўлига олди, бироқ халқ исёни тўхтаган эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг