Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кабинетида сауна қурдирган ҳокимга чора кўрилди — Япония

Кабинетида сауна қурдирган ҳокимга чора кўрилди — Япония

Фото: «Japantimes.co.jp»

Япониянинг Икеда шаҳри (Осака префектураси) мэри Хироки Томита ўз кабинетида сауна қурдиргани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Japan Times» хабар бермоқда.

44 ёшли ҳоким ўтган йилиёқ маъмурий бинода буғ хона жиҳозлашни буюрган. Бундан ташқари, у ерга барча асбоб-ускуналари билан спорт залини кўчириб ўтказган. Танқидларга жавобан Томита бу «соғлиқни сақлаш» учун зарурлигини таъкидлаган.

Бироқ 26 апрель куни шаҳар ҳокими матбуот анжумани ўтказиб, ўз хатти-ҳаракати учун «жавобгарликни ўз зиммасига олишга» ва лавозимидан озод этилишига тайёрлигини маълум қилди. Aммо у буни шаҳар кексаларни COVID-19га қарши эмлаш дастурини тугатгандан кейингина амалга оширади.

Бир кун ўтгач шаҳар кенгаши ҳоким бир ой ичида ишдан кетмаса, ишончсизлик овози бериш билан таҳдид қилди.

«Aгар овоз берилса, биз янги сайловларни ташкил қилишимиз ва маҳаллий аҳолини хавф остида қолдиришимизга тўғри келади», — деб жавоб берди Томита.

У ҳокимлик лавозимини 2019 йил апрель ойидан бери эгаллаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг