Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Калифорния уч қисмга бўлиниб кетиши мумкин

Калифорния уч қисмга бўлиниб кетиши мумкин

Фото:«California Beaches»

АҚШнинг Калифорния штатини учга бўлиш таклифини референдумга олиб чиқиш учун зарур имзо йиғилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Референдум шу йил 6 ноябрь куни Калифорния штатида ўтказилиши режалаштирилган.

Референдум учун 4,2 миллионта имзо тўпланди. Референдумда аҳоли Калифорния штатини учга, яъни Калифорния, Шимолий Калифорния ҳамда Жанубий Калифорния штатларига бўлиш учун овоз беради.

Референдумда Калифорнияни учга бўлиш маъқулланса-да, барибир бу ҳақдаги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресида тасдиқланиши керак.

Агар Калифорния штати учга бўлинса, 1863 йилдан бери давом этаётган анъана бузилади, яъни илк марта АҚШда штат бўлинган бўлади.

1850 йилда расмий равишда АҚШга бириктирилган Калифорния штатини 1859 йили иккига бўлиш таклифи референдумга қўйилган, бироқ бу лойиҳани Америка Конгреси тасдиқламаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг