Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канадада 7 ёшли болага икки пума ҳужум қилди

Канадада 7 ёшли болага икки пума ҳужум қилди

Етти ёшли канадалик болакай оч пумалар томонидан қилинган ҳужумдан сўнг касалхонага келтирилди.Ҳодиса Канададаги Ковичан кўли яқинидаги қўриқхонада рўй берган. Икки оч пума 7 ёшли болага ҳужум қилиб, боши, бўйни ва қўлига оғир жароҳат етказган.

Орадан бироз вақт ўтгач қўриқхона ходилари пумаларни топишган ва отиб ташлашган. Сержант Скотт Норриснинг айтишича, улар жуда озғин бўлган ва у қадар яхши ҳолатда бўлмаган. Афтидан боланинг омон қолишига пумаларнинг ҳолсизлиги ҳам сабаб бўлган.

Феврал ойида Американинг Колорадо штатида югуришга чиққан эркакка пума ҳужум қилган эди. Жабрланувчи йиртқич билан курашга киришган ва оғир жароҳат эвазига бўлса-да уни ўлдирган.

Пума — мушуксимонлар оиласининг энг катта вакилларидан бири. У йириклиги жиҳатидан фақат йўлбарс, шер ва ягуардан кичикроқдир. Аммо пумаларнинг одамга ҳужуми жуда камёб ҳодиса ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг