Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канададаги кутубхонада хунрезлик юз берди

Канададаги кутубхонада хунрезлик юз берди

Фото: «CBC»

Канаданинг Норт-Ванкувер шаҳридаги кутубхонада эркакнинг ҳужум қилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди ва яна олти киши жароҳатланди, дея хабар берди CBC телеканали.

Aввалроқ полиция гумондор ҳибсга олинганлиги ва афтидан ёлғиз ҳаракат қилгани тўғрисида маълум қилганди.

Телеканалнинг қотилликни тергов қилиш бўлими вакилига таянган ҳолда хабар беришича, гумонланувчи полицияга яхши маълум бўлган — тахминан 20 ёшлардаги йигит.

Полиция ҳужумнинг сабабини ўрганмоқда. Улар воқеага гувоҳ бўлганларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилишларини сўраган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи «жуда узун, ғайриоддий пичоқ» билан қуролланган.

«Бугун менинг қалбим Норт-Ванкувер билан. Линн-Вэллида ушбу шафқатсиз ҳодисадан шикастланган ҳар бир киши, шуни билингки, барча канадаликларнинг ўй-хаёли сизлар билан ва ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — деб ёзди Канада бош вазири Жастин Трюдо «Twitter»да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг