Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Киев телеканали Путинни Украинанинг президенти деб атади

Киев телеканали Путинни Украинанинг президенти деб атади

Эспрессо» телеканалининг «Twitter»даги саҳифасида Россия президенти Владимир Путин билан АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг учрашуви ҳақида берилган анонсда хатога йўл қўйилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Журналистлар Россия раҳбарини «Украина президенти» дея хато қилишди. Хато дарҳол тузатилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хатони илғаб, дарҳол унинг остига шарҳ қолдиришди.

Бир неча киши ижтимоий тармоқда телеканал хатоси туфайли Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков олдида сўроқ беришини айтишди.

«АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Путиннинг учрашуви режалаштирилганидан бир ярим соат кеч бошланди», – дея қайд этилган анонсда.

Путин ва Трамп учрашуви 4 соат давом этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг