Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Шимолий Корея иқтисодидаги барча режалар барбод бўлгани ҳақида гапирди

Ким Чен Ин Шимолий Корея иқтисодидаги барча режалар барбод бўлгани ҳақида гапирди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатни ривожлантиришнинг беш йиллик режаси деярли барча жабҳаларда барбод бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбари Корея Ишчилар партиясининг қурултойи вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.

КХДР лидери 2020 йилда амалга оширилиши керак бўлган режа доирасида деярли барча соҳаларда мақсадларга эришилмаганлигини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, КХДР ўз имкониятларига асосланган ҳолда иқтисодиётини мустаҳкамлаши керак. Таъкидланишича, келгуси беш йиллик иқтисодий ривожланиш режаси Шимолий Корея Меҳнат партиясининг Конгрессида қабул қилинади.

Аввалроқ, Ким Чен Ин ўз халқига телевизион усулда Янги йил табриги йўлламай, фақат ёзма табрик билан чекланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг