Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин Сингапур бош вазири Ли Сянлун билан учрашди

Ким Чен Ин Сингапур бош вазири Ли Сянлун билан учрашди

Фото:«Reuters»

Ким Чен Ин Сингапур бош вазири Ли Сянлун билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Учрашув «Facebook» орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Ким Чен Ин Сингапур ҳукуматига АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг тарихий учрашувига юқори даражада тайёргарлик кўргани учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Ли Сянлун ҳам Кимга Сингапурга ташриф буюриб, ўзи билан учрашгани учун ташаккур айтди.

Аввалроқ «Straits Times» нашри Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Сингапурга «Air China» авиакомпанияси самолётида етиб келгани ҳақида хабар берган эди.

Шу йил 12 июнь куни Сингапурда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тарихда илк бор учрашиши кутилаяпти.

Сингапурдаги «St. Regis», яъни Шимолий Корея етакчиси жойлашган меҳмонхона атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, ҳатто қуш учишига ҳам рухсат берилмаяпти.

Музокара маҳаллий вақт билан соат 9:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг