Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Япония билан исталган пайтда музокара ўтказишга тайёр

Ким Чен Ин Япония билан исталган пайтда музокара ўтказишга тайёр

Фото: REUTERS

«Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан 27 апрель куни бўлиб ўтган саммит чоғида Пхеняннинг исталган пайтда Япония билан музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Япония бош вазири Синдзо Абе билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида маълум қилган.

«Президент Мун Синдзо Абе билан бўлган мулоқот чоғида унга Пхеняннинг Япония билан исталган вақтда музокара ўтказишга тайёрлигини етказди», — дейилади Жанубий Корея президенти маъмурияти пресс-релизида.

Шунингдек, Жанубий Корея Япония ҳамда КХДР ўртасида воситачи бўлишга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни икки Корея раҳбарларининг тарихий учрашуви бўлиб ўтди. Ким Чен Ин ҳарбий демаркация зонасини кесиб ўтиб Жанубий Корея ҳудудига қадам қўйган илк КХДР лидерига айланди. Саммит якунида томонлар қўшма декларацияни имзолашди. Декларацияга мувофиқ КХДР ва Жанубий Корея биргаликда яриморолнинг ядродан холи зонага айланишига ҳаракат қилишга, алоқаларни яхшилашга, биргаликда ривожланишга ва бирлашишга келишиб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг