Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Сингапурга етиб келди (видео)

Ким Чен Ин Сингапурга етиб келди (видео)

Фото: «Reuters»

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бугун, 10 июн куни Хитойнинг «Air China» авиакомпаниясига тегишли рейс билан Сингапурга етиб келди. Сиёсатчи учиб келган самолёт Чанги аэропортида қўнди, деб хабар қилмоқда «The Strait Times».

Хабар қилинишича, Чанги аэропортининг VIP-комплекси йўли Ким Чен Иннинг ташрифидан сўнг полиция билан қуршаб олинган. Тахминларга кўра, Ким Чен Иннинг кортежи люкс классли «St Regis» меҳмонхонасига йўл олган. Шимолий Корея делегацияси мазкур меҳмонхонада истиқомат қилиши кутилмоқда.

Сингапурнинг Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришан ўзининг «Twitter»даги саҳифасида Ким Чен Ин билан қўл сиқишиб турган суратини жойлаб, унинг мамлакатга ташрифини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг