Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Китсамолёт» илк парвозни муваффақиятли якунлади

«Китсамолёт» илк парвозни муваффақиятли якунлади

Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни «Airbus» компанияси оқ китни эслатувчи «BelugaXL» (Airbus A330-700L) русумли самолётнинг тақдимотини ўтказган эди. Компания юк самолётининг илк синов парвозини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

СNN маълумотларига кўра, «китсамолёт» 4 соату 11 дақиқа парвоз қилиб, Франциянинг Тулуза-Бланяк аэропортига қўнган.

«Airbus» компанияси мутасаддилари «BelugaXL»нинг фойдаланишга топширилишидан аввал 10 ой давомида 600 соат парвоз синовидан ўтказилишини маълум қилишди.

Самолётга кулимсираган кит шаклини бериш учун «Airbus» компанияси 20 минг ходимининг таклифларини ўрганган эди. Ходимларнинг 40 фоизи 6 танловдан иборат анкетанинг кулимсираган кит шаклига овоз берган.

Бир вақтнинг ўзида 227 тонна юк таший оладиган самолёт 2019 йили фойдаланишга топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг