Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кийикларнинг сирли чамбари ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди (видео)

Кийикларнинг сирли чамбари ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди (видео)

Фото:«Sabah.com»

Россиянинг Кола яриморолидаги Мурманск ҳудудида қорда суръат билан айланаётган кийик подасининг видеоси ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Кийикларнинг ғайриоддий ҳаракати тасвирга олинган видеони Кунсткамера этнография ва антропология музейи мудири Андрей Головнев ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Машҳур бўлиб кетган 30 сониялик видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб сирли назариялар ўртага ташланишига сабаб бўлди.

Айримлар «Кола яримороли шимолий қутбга яқин жойлашган. Шу боис Ернинг магнит майдони жониворларни шу ҳолатга солган» дейишди.

Баъзилар эса ориқ кийикларни ваҳший ҳайвонлардан қутқариш мақсадида шундай йўл тутилганини айтишди. Баъзилар эса кийиклар совуқдан ҳимояланиш учун шундай қилган дея изоҳ берди.

Антрополог олимлар охирги икки фикрни қўллаб-қувватлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг