Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобул аэропортидан Ҳамид Карзай номи ўчириб ташланди

Кобул аэропортидан Ҳамид Карзай номи ўчириб ташланди

«Толибон» вакиллари Кобул халқаро аэропорти номидан Ҳамид Карзай исмини ўчириб ташлашган. Бу ҳолатга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.

Аввалроқ Афғонистон ислом республикаси собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний исми ҳам Кобул давлат университети номидан олиб ташланганди. Бу кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлганди.

Бир пайтлар «Афғонистон ислом жамияти» партиясидан бўлган Атто Муҳаммад Нур эса ушбу ҳолатларга қуйидагича изоҳ берган: «Бир куни биз қайтамиз ва толиблар билан ҳисоб-китоб қиламиз».

Ҳамид Карзай Афғонистон сиёсий майдонида катта обрўга эга шахс бўлган. У 2001-2014 йилларда мамлакатни бошқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг