Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коинотда 161 кун яшаган уч астронавт ерга қайтмоқда

Коинотда 161 кун яшаган уч астронавт ерга қайтмоқда

Фото: «Hurriyet.com»

Рус астронавти Олег Артёмев, НАСА астронавтлари Дрив Феустел ва Рики Арнолд «Союз MS-08» йўлдоши билан 161 кундан кейин ерга қайтмоқда. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Шу йилнинг 21 март куни Қозоғистоннинг «Байконур» коинот базасидан учирилган «Союз MS-08» йўлдоши 2 кундан сўнг коинотни кузатишга киришган эди.

Йўлдош ичида бўлган россиялик Олег Артёмев, америкалик Дрив Феустел ва Рики Арнолд исмли астронавтлар Халқаро коинот станциясида илмий изланишлар олиб борди.

«Союз MS-08» йўлдоши шу йил 4 октябрь куни учирилган жойи, яъни Қозоғистоннинг «Байконур» коинот базасига қайтади.

Йўлдошни кутиб олиш учун Россиядан 180 кишилик гуруҳ «Байконур»га жўнатилди.

Шу билан бирга, Россия Қозоғистонга 12 та «МI-8» вертолёти, 3 та «AN-12» самолёти, битта «AN-26» самолёти ҳамда бошқа техника воситаларини юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг