Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Концлагернинг 101 ёшли собиқ қўриқчиси 5 йилга қамалди

Концлагернинг 101 ёшли собиқ қўриқчиси 5 йилга қамалди

Фото: Vesti.ru

Заксенҳаузен нацистлар концлагерининг собиқ қўриқчиси Йозеф Шутцни Германия суди 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бранденбург-ан-дер-Хафел шаҳри суди 101 ёшли Шутцни концлагернинг 3,5 минг нафардан ортиқ маҳбусларини ўлдиришда ёрдамлашганликда айбдор деб топди.

Шутц концлагерда 1942 йил январидан 1945 йил февралигача хизмат қилган. Унинг ўзи концлагерда қўриқчи бўлиб ишлаганини инкор қилuб келган. Айтишича, бу даврда Пазевалк шаҳри (Мекленбург–Олд Померания) яқинида ишчи бўлган. Бироқ прокуратура айблов қўйишда собиқ қўриқчига тегишли шахснинг исми-фамилияси, туғилган санаси ва жойи кўрсатилган ҳужжатлар ва бошқа материалларга асосланган.

Шутцнинг суди ўтган йилнинг 7 октябрида бошланган эди. Кекса Шутц кунига 2,5 соатдан ортиқ судда қатнаша олмагани учун жараён узоқ чўзилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг