Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конгода Эболадан 200 киши ҳалок бўлди

Конгода Эболадан 200 киши ҳалок бўлди

Фото: «Korrespondent.net»

Конго Демократик республикасида Эбола вируси оқибатида июль ойидан буён 200 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг «Twitter»даги саҳифасида хабар берган. Бу Шимолий Киву ва Итури провинциясидаги қурбонлар сони.

10 ноябрь ҳисобига кўра, 326 та Эбола билан зарарланиш ҳолати қайд этилиб, улардан 291таси тасдиқланган, 35таси таҳминий.

Фақатгина сўнгги сутка ичида яна 7та янги касалланиш ва 3та ўлим ҳолати қайд этилган. Вафот этганларнинг умумий сони 201 нафар, улардан 166 нафарида касаллик лаборатор таҳлиллар билан тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг