Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конгрессменлар Трампга қарши жиноий иш очишни талаб қилишди

Конгрессменлар Трампга қарши жиноий иш очишни талаб қилишди

5 январь куни Демократик партиядан бўлган конгрессменлар Тед Лю ва Кетлин Райс Федерал Қидирув Бюросидан амалдаги президент Доналд Трампга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини талаб қилишди.

Бунга Трампнинг Жоржия давлат котиби билан 12 минг овозни «топишга» чақирган суҳбати ҳақидаги тарқалган аудиоси тўғрисидаги далиллар сабаб бўлган. 

Трамп, шунингдек, Жоржиядаги мағлубият штатдаги икки республикачи сенатор Девид Пурдю ва Келли Лоэффлернинг Сенат сайловларининг яқинлашиб келаётган иккинчи босқичида имкониятларини пасайтириши мумкинлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, АҚШнинг янги сайланган витсе-президенти Камала Харрис Трампни ваколатини суиистеъмол қилишда айблади. «Ушбу ёзиб олинган суҳбат ҳақида ҳаммангиз эшитганмисиз? Бу, албатта, умидсизликнинг овози ... Бу АҚШ президенти томонидан ҳокимиятни очиқдан-очиқ ва жасорат билан суиистеъмол қилиш эди», - деган Харрис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг