Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус амирликларда ҳам топилди

Коронавирус амирликларда ҳам топилди

Фото: «Reuters»

Хитойдан тарқаган коронавируснинг янги тури Бирлашган араб амирликлари (БАА)да ҳам биринчи марта қайд этилди. Амирликлар янгиликлар агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлигига асосланиб хабар беришича, текширувлар Хитойнинг Ухань шаҳридан оиласи билан дам олишдан қайтган эркак кишида ушбу вирус мавжудлигини кўрсатган.

«БААда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланганида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган барча илмий тавсиялар, чоралар ва стандартларга амал қилинди», — дейилади амирликлар ССВ хабарида.

Беморнинг аҳволи ҳозир барқарорлиги маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг