Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус статистикасини юритувчи институтни ёқиб юборишга уринишди — Германия

Коронавирус статистикасини юритувчи институтни ёқиб юборишга уринишди — Германия

Роберт Кох институти биноси фасади ҳодисадан сўнг.

Фото: «Reuters»

Якшанбага ўтар кечаси номаълум шахслар Германия бўйича коронавирус статистикасини юритувчи Берлиндаги Роберт Кох институти биносига ўт қўйишга уринган. «РИА Новости» бу ҳақда Берлин полициясига асосланиб хабар берди.

«Ўтган тунда Роберт Кох институти биноси фасадига ёнувчи моддалар улоқтириб кетилган», — дейилади полиция берган маълумотда.

Айтилишича, хавфсизлик хизмати ходими маҳаллий соат 2:40лар атрофида институт фасадига ёнувчи шишаларни улоқтирган шахсларни пайқаб қолган. Ҳодиса оқибатида дераза ойнаси синган, ҳосил бўлган ёнғинни вақтида ўчиришга улгуришган. Жабрланганлар йўқ.

Ҳужум ортида сиёсий мақсадлар ётгани истисно этилмаяпти. Тергов билан Берлин криминал полицияси шуғулланмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель шанба кунги баёнотида Германияда коронавирус пандемияси йил бошидагига қараганда тезроқ тарқаётганини, олдинда оғир ойлар турганини таъкидлаганди. Меркель хоним ўз видеомурожаатида фуқароларни сафарларни бекор қилиш, уйдан ташқаридаги учрашув ва тадбирларга бормасликка чақирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг