Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус вакцинасини навбатсиз қабул қилган эр-хотин қамалиши мумкин

Коронавирус вакцинасини навбатсиз қабул қилган эр-хотин қамалиши мумкин

Фото: «Independent.co.uk»

Канадада коронавирусга қарши навбатсиз эмланган эр-хотин суд қилинади, дея хабар берди «Global news».

55 ёшли Родни Бейкер ва 32 ёшли Екатерина Бейкер хусусий самолётни ёллаб, COVID-19га қарши эмланиш учун ҳиндулар яшайдиган жойга учиб боришган. Бунда улар карантин қоидаларини менсимасдан, қишлоқ аҳолисининг ҳаётини хавф остига қўйишган.

«Эр-хотин Бейкерлар ўзларини ижтимоий таъминот ходимлари сифатида таништириб, навбатсиз Moderna вакцинасини олиш учун Ванкувердан Юкон ўлкасидаги Бивер-Крик туб аҳолиси яшайдиган қишлоққа етиб боришган», — дейилади хабарда.

Aниқлик киритилишича, ушбу ҳудуд аҳолиси биринчилардан бўлиб вакцина олиш ҳуқуқига эга. Чунки тиббий муассасалардан олисда жойлашгани боис фуқароларнинг заиф тоифаси ҳисобланади.

Қонунбузарлар аллақачон жаримага тортилган. Эр-хотин 4 май куни суд олдида жавоб берадиган бўлишди. Улар олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Яқин вақтгача Род Бейкер «Great Canadian Gaming» компаниясининг ижрочи директори ҳисобланган. Ушбу можаро натижасида ўз лавозимини тарк этди. Унинг рафиқаси Екатерина Бейкер — актриса.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг