Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлган пенсионер «тирилиб келди» (видео)

Коронавирусдан ўлган пенсионер «тирилиб келди» (видео)

Скриншот

Россиянинг Кемерово вилоятида коронавирус билан боғлиқ ғалати воқеа юз берди. Коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган ва қариндошлари томонидан дафн этилган бобо, бир ҳафтадан кейин маълум бўлишича, тирик экан. Аниқроғи, унинг ўрнига бошқа одамнинг жасадини кўмиб юборишган. Бу ҳақда «Вести. Кузбасс» хабар берди.

«Марҳум»нинг невараси айтишича, ногиронлар интернатида яшаб келган бобони коронавирусни юқтирганликда гумон қилиб август ойида касалхонага ётқизишган. Кейин қариндошларига жони узилгани ҳақида хабар етказилган.

Ковид оқибатида вафот этгани учун жасадни қариндошларига кўрсатишмаган — ёпиқ тобутда кўмишган. Ҳафта ўтиб интернатдан бобонинг тириклиги ҳақида хабар етиб келади. Қариндошлар бобо «нариги дунёдан қайтиб келганига» фақат интернатга боришганидан кейин ишонишди...

Аммо улар кимни кўмишган, шу нарса мавҳум ҳозирча. Касалхонага интернатдан бобо билан бирга яна бир беморни олиб келишган, бироқ кимлигини ҳеч ким билмайди. Шошилинчда ҳаммаси чалкашиб кетган... Воқеа юзасидан жиноий иш очилгани айтилмоқда.

Қабр тепасидаги хочга ўрнатилган ёзув ва фотони эса олиб ташлашди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг