Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан вафот этган аёл Ироқ парламентига сайланди

Коронавирусдан вафот этган аёл Ироқ парламентига сайланди

Бағдодда яшовчи Ансам Мануэл Ироқ парламентига сайланди, аммо у қарийб икки ой олдин коронавирус инфекциясидан вафот этган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига асосланиб, РИА Новости маълум қилди.

Ансам Мануэл пойтахт округидан мустақил номзод сифатида қатнашган ва икки мингдан зиёд одамнинг қўллаб -қувватлашига эга бўлган. Бироқ, ёзда у коронавирус билан оғриб, бир ойдан кўпроқ касалхонада ётган. Аёл август ойи охирида вафот этганди.

Марҳумнинг оиласи Ансам Мануэлнинг сайловчилари уни хотирасига ва ҳурмат белгиси сифатида қўллаб-қувватлаганини таъкидлаганлар. Кўпчилик нима бўлганини ҳатто билмас эди ва номзоднинг исми бюллетенлардан чиқариб ташланмаган.

Парламентдаги ўринни Ансамдан кейин энг кўп овоз тўплаган номзод эгаллайди.

Ироқ парламентига сайловлар 2022 йилга белгиланган эди, лекин улар 2019 йил охирида ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишларидан кейин муддатидан олдин ўтказилган. Олий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчиларнинг энг кам иштироки 10 октабр куни Бағдодда қайд этилган - атиги 30 фоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг