Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинган беморга шифо топилди —  Шанхай

Коронавирусга чалинган беморга шифо топилди —  Шанхай

Фото: «Kp.ru»

Шанхайлик шифокорлар янги тарқаган коронавирус орқали пневмонияга чалинган бемор аёлни даволашга муваффақ бўлишди, дея хабар берди «Kp.ru».

Аёлнинг ёши 56 да бўлиб, коронавирус тарқаган Ухань шаҳрида яшагани айтилмоқда.

Тоби қочган бу аёл 10 январь куни шифохонага мурожаат қилган, 15 январда эса даволаниш учун ётқизилган. Даволаниш мобайнида беморнинг саломатлиги яхшиланиб, олти кун давомида тана ҳарорати меъёрдан ошмаган.

«Sina» агентлиги ёзишича, даволаниш давомида аёлнинг нафас олишидаги муаммолар камайиб бориб, вирусни аниқлаш борасидаги тестлар манфий чиққан. Аҳволи яхшиланган аёл касалхонада «ҳар эҳтимолга қарши» яна бир неча кун ушлаб турилганидан сўнг уйига жавоб беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг