Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашишнинг шведча усулига ЖССТ баҳо берди

Коронавирусга қарши курашишнинг шведча усулига ЖССТ баҳо берди

Фото: «SciTechDaily»

Коронавирусга қарши курашишнинг шведча усули узоқ истиқболда бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкин. ЖССТнинг махсус вакили Дэвид Набарро бу ҳақда баёнот берганини «Bloomberg» ёзмоқда.

Набарро «швед модели» ўзаро ишончга қурилганини таъкидлади. Бошқа мамлакатларга қараганда Швеция ҳаракатланишга чекловларни оз қўллади. Ҳукумат швед халқига, халқ эса ҳукуматга ишонди — мамлакатнинг ютуғи шунда, деди мутахассис.

COVID-19дан ўлим ҳолатлари сони Швецияда қўшниларига қараганда кўп бўлди — ҳар 100 минг аҳолига 57 та ўлим. Бироқ июнь ойи охиридан янги касалланишлар ва ўлим ҳолатлари сони сезиларли қисқарди. Натижада Швеция соғлиқни сақлаш миллий агентлиги одамлар бир жойда тўпланиши учун белгиланган 50 кишилик лимитни 500 кишигача ошириш таклифини киритди.

Швециядан фарқли равишда, касалланишлар авж ола бошлагани учун бошқа мамлакатлар чекловларни яна кучайтиришни бошлади.

Набарронинг назарида иҳоталаш тизими бутун аҳоли, айниқса, камбағаллар ҳаёти, кичик корхоналар фаолиятини издан чиқарувчи бўлмағур восита.

Шунга қарамасдан, Швеция стратегияси танқидлардан қутулган эмас.

Умео университети вирусолог-профессори мамлакатда коронавирус қурбонлари кўплигида ҳукуматни айблади.

«Салкам 6000 нафар қурбон бердик. Катта авлодга хиёнат қилдик. Вирус тарқалишига диққатли бўлишимиз шарт, аммо соғлиқни сақлаш агентлиги буни истамаяпти», — унинг сўзларини келтирмоқда «Svenska Dagbladet».

Коронавирус пандемияси даврида Швеция ҳукумати қаттиқ карантин қўлламади, одамларга ижтимоий масофага риоя этиш, имкониятга қараб масофадан ишлаш тавсия этилди. Мактаблар, болалар боғчалари, ресторанлар ёпилмади, фақат оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг