Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни юқтирган энг кекса аёл тузалди

Коронавирусни юқтирган энг кекса аёл тузалди

Фото: «Vladimir.kp.ru»

Бугун Хитойнинг Чжецзян провинцияси шифохонасидан коронавирусни юқтирган 96 ёшли бемор тузалиб, уйига кетишга рухсат берилди, дея хабар берди маҳаллий «CGTN» телеканали.

«Коронавирус билан оғриган 96 ёшли бемор аёл Чжецзян университети тиббиёт коллежи қошидаги шифохонадан тузалиб чиқди. У Хитой шарқидаги Чжецзян провинциясида коронавирусни юқтирган энг кекса бемор ҳисобланади», — дейилади телеканал хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг